Нукусда илк бор дуал таълим форуми ўтказилди

Бугун Pearson ўқув дастури асосида фаолият олиб бораётган Нукус шаҳридаги 1-сонли техникумда «Дуал таълимни ташкил этишнинг афзалликлари» мавзусида форум ўтказилди.
Форумнинг асосий мақсади:
- ўқувчиларнинг амалий кўникмаларини ошириш;
- дуал таълим тизимини кенг жорий этиш;
- техникумлар ва иш берувчилар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш.
Унда Буюк Британиянинг Pearson компанияси вакиллари CHris Faulkner ва Jane Bake, Жўқорғи Кенгеснинг қўмита раиси М.Атамуратов ва Касбий таълим агентлиги директори А.Аяповлар иштирок этди.
Форумда республикамиздаги барча техникумлар фаол иштирок этиб, дуал таълим тизимининг амалий натижалари кенг намойиш этилди. Кўргазма давомида ўқувчилар ўз йўналишлари бўйича тайёрлаган кўргазмалари, турли техник қурилмалар ва қўл меҳнати асосида яратилган амалий иш намуналари билан иштирок этиб, ўз маҳорати ва ижодий ёндашувларини намойиш этди.
Таъкидлаш жоизки, дуал таълим тизими бугунги кунда замонавий таълимнинг энг самарали йўналишларидан бири сифатида эътироф этилмоқда. Мазкур тизим назарий билимлар билан амалий кўникмаларни уйғунлаштириш орқали ўқувчиларнинг касбий салоҳиятини янада ривожлантиришга хизмат қилади.
.jpg)
.jpg)
.jpg)

