"Destination Karakalpakstan 2026" форуми ўтказилди

Бугун Нукус шаҳридаги «Оқ қуш» мажмуасида Қорақалпоғистон Республикасининг туризм салоҳиятини халқаро майдонда тарғиб қилишга қаратилган «Destination Karakalpakstan 2026» биринчи дестинация форуми ўтказилди.
Тадбирнинг очилишида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмита раиси М.Атамуратов сўзга чиқиб, тадбир очилиши муносабати билан йиғилганларни табриклади.
Таъкидланганидек, сўнгги йилларда барча соҳалар қатори иқтисодиётимизнинг муҳим тармоқларидан бири бўлган туризмни ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада кенг кўламли чора-тадбирлар давом эттирилмоқда.
Ана шундай яратиб берилган имкониятлар натижасида юртимизнинг туризм салоҳияти янада ортиб, хорижлик меҳмонларнинг юртимизга бўлган қизиқиши ортмоқда.
Ўтказилган форумда шундай чора-тадбирлар қайд этилди ва форум давомида минтақамизда туризм тузилмасини ривожлантириш, янги туристик маҳсулотларни шакллантириш ва халқаро туризм бозорига кенг кириб бориш масалалари муҳокама қилинди.
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)


