Хўжайли туманига «Ёшлар тумани» мақоми берилди

Ҳурматли Президентимизнинг «Янги Ўзбекистон ёшлари – 2030» стратегиясини тасдиқлаш ҳамда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 66-сон фармони қабул қилинди.
Мазкур фармон билан «Янги Ўзбекистон ёшлари – 2030» стратегияси тасдиқланди ҳамда стратегиянинг устувор йўналишлари белгиланди.
Фармон билан ёшларга оид давлат сиёсати йўналишлари бўйича ишларни манзилли йўлга қўйиш ва таҳлил қилиб бориш мақсадида «Ёшлар тумани (шаҳри)» мақоми бериладиган шаҳар ва туманлар рўйхати тасдиқланди ва Хўжайли туманига ҳам ушбу мақом берилди.
Энди ушбу туман ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ҳамда маданий, жисмоний ва маърифий жиҳатдан ривожлантиришга қаратилган замонавий таълим, спорт ва маданий инфратузилмага эга намунавий ҳудудга айлантирилади.