Уй-жойга муҳтож ёш оилаларга ипотека кредитлари ажратилади

Жорий йилнинг 20-апрел куни қабул қилинган 66-сонли Президент фармони билан 2026–2030 йилларга мўлжалланган “Янги Ўзбекистон ёшлари – 2030” стратегияси тасдиқланди.
Фармонга кўра, 2027 йил 1 январдан уй-жойга муҳтож ёш оилаларга бирламчи бозордан квартира сотиб олиш учун қуйидаги тартибда ипотека кредитларини ажратиш йўлга қўйилади:
Ипотека дастури доирасида ипотека кредитлари бўйича ҳисобланган фоиз тўловларининг Марказий банк асосий ставкасидан ошган қисми Давлат бюджетидан қоплаб берилади;
Қуйидаги асосий ижтимоий мезонларга мувофиқ келадиган ёш оилаларга ипотека кредити ажратилади:
-ариза берувчи ҳамда унинг турмуш ўртоғи 30 ёшдан ошмаган бўлиши;
-ариза берувчи ҳамда унинг турмуш ўртоғи номида сўнгги 3 йилда мулк ҳуқуқи асосида кўчмас мулк мавжуд эмаслиги.