Миграциядаги ёшлар билан учрашув ўтказилди

Ҳурматли Президентимиз ташаббуси билан ҳафтанинг ҳар пайшанба куни ёшлар куни деб белгиланган эди. Шу асосда ёшлар билан яқиндан мулоқот йўлга қўйилиб, уларнинг муаммоларини ҳал этиш мақсадида учрашувлар ташкил этилмоқда.
Ушбу йўналишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари Р.Нуразизов чет элларда миграцияда бўлиб, таълим олаётган ва ишлаётган ёшлар билан видеоалоқа орқали учрашув ўтказди.
Учрашувда ёшлар Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги элчихоналари, ўқиш ва иш жойларидан онлайн тарзда иштирок этди.
Унда дастлаб Жўқорғи Кенгес Раисининг ўринбосари сўнгги йилларда ҳурматли Президентимизнинг алоҳида эътибори билан Қорақалпоғистонда амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари, халқимиз фаровонлиги йўлида ҳаётга татбиқ этилаётган ислоҳотлар ва амалий чора-тадбирлар ҳақида таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, ёшлар ва уларнинг яқинлари ҳаётида дуч келаётган муаммолар тингланди.
Яқиндан мулоқот тарзида ўтказилган учрашувда ёшлар ўзларининг фикр-таклифларини билдирди ва ҳар бир кўтарилган масала белгилаб олиниб, тез фурсатда ижобий ечимини топиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди.


.jpg)

