Коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинди

Тўрткўл тумани ҳокимлигида коррупцияга қарши курашиш масалаларига бағишланган мажлис ўтказилди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари Р.Нуразизов, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори ўринбосари У.Мавлянов, ишчи гуруҳ иштирок аъзолари этди.
Мажлисда давлат идоралари фаолиятида очиқликни таъминлаш ва коррупцион хавф-хатарларни бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан фикрлар билдирилди.
Туман мутасаддилари томонидан коррупция билан боғлиқ ва қонун бузилиши ҳолатларининг олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан маълумот берилди.
Танқидий руҳда ўтган мажлисда соҳада учраётган тўсиқлар ва камчиликлар очиқ муҳокама қилинди. Мажлис якунида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни минималлаштириш ва тизимли назоратни кучайтириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.
Бундан кейин, Агентлик вакиллари ва мутасаддилар «Тўрткўл деҳқон бозори» ҳамда «Тўрткўл буюм бозор»ларида бўлиб, кириш ва чиқиш жойларида автомашиналар оқимини тартибга солиш ҳамда тўловларнинг автоматизациялаштирилган тизим орқали амалга оширилиши ҳолатини кўздан кечирдилар.
Ўрганиш давомида соҳада инсон омилини камайтириш ва коррупцион ҳолатларнинг олдини олишда рақамли технологияларнинг аҳамияти алоҳида таъкидланди. Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан бозор маъмуриятига тўловлар шаффофлигини янада ошириш ва тадбиркорларга қулай шароитлар яратиш бўйича тегишли тавсиялар берилди.
.jpg)
.jpg)
.jpg)



.jpg)

