Тахиатош туманининг оқова сув тизимини реконструкция қилиш ишлари олиб борилмоқда
48

Ҳурматли Президентимизнинг топшириғи билан қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг 486-сонли қарори асосида Жаҳон банки иштирокида Тахиатош туманининг оқова сув тизимини реконструкция қилиш лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Ушбу лойиҳа асосида Тахиатош шаҳрида 77,4 км оқова сув тармоқлари, 6 та насос станцияси қурилади ва 4407 та хонадон оқова сув хизмати билан таъминланади.
Натижада туманда оқова сув билан қамраб олиш даражаси 13,1 фоиздан 41,7 фоизга етказилади. Шунингдек, қуввати 15,2 минг м3/сутка бўлган янги оқова сув тозалаш иншоотини қуриш режалаштирилган.



