Ҳарбий хизматга қабул қилинган йигитлар Ватан олдида қасамёд қилди

Бугун Шимоли-ғарбий ҳарбий округида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарларнинг Ватан олдида қасамёд қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев сўзга чиқиб, аскарларнинг Ватан ҳимоячилари сафидан жой олгани ва эл тинчлигини асраб-авайлаш, халқ фаровонлиги йўлида хизмат қилишдек Ватан олдидаги фарзандлик бурчини бажаришга киришганлиги муносабати билан табриклади.
Тантанали тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, Ватанимизнинг жасур ҳимоячиларининг ота-оналари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва ёшлар иштирок этди.
Таъкидлаш жоизки, сўнгги йилларда муҳтарам Президентимиз - Қуролли Кучларимиз Олий Бош Қўмондони томонидан мамлакатимиз мудофаа салоҳиятини кучайтириш, Қуролли Кучларимизни мустаҳкамлаш, қўшинларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва бошқа шу йўналишдаги масалаларга катта эътибор қаратилмоқда.
Бундай кенг кўламли тадбирлар натижасида Миллий армиямиз халқимизни ишончли ҳимоя қилиш билан бирга, ёш авлодни мардлик, Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғулари билан тарбиялайдиган ҳаёт мактабига айланиб, унда ҳар томонлама соғлом ёшлар камол топмоқда.
Ўтказилган тадбирда ҳарбий хизматга қабул қилинган йигитлар Ватан олдида қасамёд қилди. Оркестр садолари остида йигитлар ҳарбий саф тортиб, Ватанимиз олдида садоқат билан хизмат қилишини билдирди.
.jpg)





.jpg)

