«Ёш Ватандошлар форуми» кўтаринки руҳда ўтди

Элликқалъа туманида «Ёш ватандошлар форуми»нинг тантанали очилиш маросими ўтказилди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари Р.Нуразизов сўзга чиқиб, форум очилиши муносабати билан йиғилганларни табриклади.
Таъкидланганидек, сўнгги йилларда хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан доимий мулоқот ўрнатиш, уларнинг мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлардаги иштирокини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш давлатимиз сиёсатининг муҳим йўналишларидан бирига айланди.
Ана шундай имкониятлар натижасида ёшларимиз орасидан юртимиз довруғини дунёга танитаётган кўплаб ёшлар етишиб чиқмоқда. Шу қаторда, бугун дунё бўйича турли соҳаларда билим олиб, ишлаб, юқори натижаларга эришаётган ёшлар сони ортиб бормоқда.
Ўтказилган форум ҳам ана шундай юртдошларимизнинг юксак натижаларини кўпчиликка намойиш этиб, уларнинг билим ва тажрибасини мамлакатимиз равнақига йўналтирадиган муҳим муҳитлардан бири бўлди.
Унда юртимизга ва дунёга машҳур ватандошларимиз, умидли ва кўпчиликка ўрнак бўлаётган ёшлар иштирок этди.
Форум доирасида Ўзбекистон халқ шоирлари А.Орипов ва Муҳаммад Юсуф ҳайкали пойига гул қўйиш маросими, Амир Темур ва Муҳаммад Юсуф таваллуди муносабати билан ўтказилган ижодий ишлар танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ва бошқа қатор тадбирлар ўтказилди.

.jpg)


.jpg)



