Элликқала туманида “Халқ билан бирга” дастури доирасида сайёр қабул ўтказилди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси ўринбосари Р. Нуразизов иштирокида Элликқала туманида Ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ташаббуси билан “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида навбатдаги сайёр қабул ташкил этилди.
Мазкур тадбир аҳоли билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш ҳамда уларга жойида амалий ечим топишга қаратилгани билан аҳамиятли бўлди.
Қабул жараёнида ижтимоий-иқтисодий, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларга оид 100 га яқин мурожаат келиб тушди. Уларнинг 50 дан ортиғи жойида ҳал этилди. Қолган мурожаатлар бўйича тегишли ташкилотларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида қатор амалий ёрдамлар кўрсатилди. Хусусан, кекса фуқароларга санаторий йўлланмалари берилди, ногиронлиги бўлган шахслар техник воситалар билан таъминланди. Кам таъминланган ёшларнинг олий таълим муассасаларидаги контракт тўловларини қоплаш, аҳолини бандликка жалб этиш учун устачилик жиҳозлари тақдим этиш ҳамда хотин-қизларни иш билан таъминлаш бўйича ишлар амалга оширилди.
.jpg)


.jpg)


.jpg)
