Тахтакўпир туманида "Ёшлар маркази" биноси фойдаланишга топширилди

Муҳтарам Президентимизнинг Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Тахтакўпир тумани марказида замонавий кўринишдаги ёшлар маркази биноси қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилди.
Бугун янги бинонинг очилиш маросими ўтказилиб, тадбирга Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси М.Атамуратов, туман ҳокими Ж.Адилов, Қорақалпоғистон Республикаси Ёшлар ишлари бошқармасининг бошлиғи П.Махсетбаев ва кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.
Умумий 5 млрд. 321 млн. сўм маблағ асосида қурилган бинода ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун «Book kafe», «Zakovat» клуби, шахмат-шашка, чет тиллари ва математика фанларини ўқитиш марказлари ташкил этилиб, ёшлар учун барча қулай шароитлар яратилган.
.jpg)
.jpg)

