Нукус давлат техника университети ёшлари халқаро фестивалда ғолиб бўлди
310

Тошкент шаҳрида 30 га яқин турли мусобақа ва танловларни ҳамда 14 мингдан зиёд ёшларни ўзида жамлаган «Келажак муҳандислари» халқаро фестивали ўтказилди.
Унда Нукус давлат техника университетининг талаба-ёшларидан иборат жамоа Гуманоид роботлар йўналиши бўйича «OSIYO» инновацион лойиҳаси билан 1-ўринни эгаллади.
Халқаро ҳакамлар томонидан юқори баҳоланган жамоага 20 миллион сўм миқдоридаги пул мукофоти ва махсус кубок топширилди.
Шунингдек, университет жамоаси Янги авлод автомобиллари йўналиши бўйича ҳам фахрли 2-ўринни қўлга киритиб, 50 миллион сўм миқдоридаги пул мукофотига лойиқ деб топилди.