Нукус давлат техника университети ёшлари халқаро майдонга чиқмоқда

Нукус давлат техника университети талабалари Тошкент шаҳрида ўтказилган «Келажак муҳандислари» фестивали доирасидаги «Uzbekistan FIRST Championship 2026» технологик танловида муваффақиятли иштирок этиб, юқори натижага эришди.
Хусусан, университетнинг «Nukus Tech Robotics» жамоаси ўзининг ноёб қобилиятини намойиш этиб, Хитойда бўлиб ўтадиган «FIRST Tech Challenge China Championship 2026» мусобақасида иштирок этиш учун расмий йўлланмани қўлга киритди.
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, танлов робототехника, дастурлаш ва муҳандислик йўналишларини қамраб олган бўлиб, унда иштирокчилар ўзлари яратган роботлар орқали махсус вазифаларни бажариш, инновацион техник ечимлар ишлаб чиқиш ва жамиятда ишлаш кўникмаларини намойиш этиш учун имконият майдонига айланди. Ушбу мусобақа ёшларнинг замонавий технологиялар соҳасидаги билим ва салоҳиятини ривожлантиришга хизмат қилади.