5 йил иш стажига эга хотин-қизларга тавсиянома қачондан бошланади?

Ҳурматли хотин-қизлар!
✔️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 16-сентабрдаги ПҚ-286-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилда олий таълим муассасаларига кириш учун қуйидаги тоифадаги хотин-қизларга тавсияномалар бериш жараёни Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали амалга оширилиши белгиланган:
- мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажи бор, аммо олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлар (қўшимча тўлов-контракт асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш учун).
- эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар (қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш учун).
Ҳозирги вақтда мазкур хизматларни тизимда тўлиқ ва сифатли йўлга қўйиш бўйича техник созлаш ҳамда амалиётга жорий этиш ишлари якунланмоқда.
📌Шу муносабат билан, тавсиянома олиш учун аризаларни қабул қилиш муддатлари ва тартиби яқин кунларда расмий каналлар орқали қўшимча равишда эълон қилинади.