Қорақалпоғистон парасузиш тарихида янги саҳифа очилди
139

Жорий йилнинг 1-3 май кунлари Франция давлатида спортнинг пара сузиш тури бўйича Жаҳон чемпионати ўтказилди.
Унда Ўзбекистон терма жамоаси таркибида иштирок этган Шаҳноза Ережепбаева барча рақибларига имконият қолдирмади. Шу асосда маррага биринчи бўлиб етиб келган ҳамюртимиз олтин медални қўлга киритди.
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, бу натижа билан Шаҳноза Қорақалпоғистон пара сузиш тарихида янги саҳифа очди ва дастлабки энг юқори натижани қўлга киритди.