Арал футбол жамоаси 7-тур ўйинлари якунларига кўра Про лигада 1-ўринга кўтарилди
137

Бугунги кунда футбол бўйича Ўзбекистон Про лигаси ўйинлари давом этмоқда.
Жорий йилнинг 6 май куни Нукус шаҳрида Про лига 7-тур ўйинлари доирасида Арал жамоаси Фарғона вилоятининг Яйпан жамоасига қарши майдонга тушди.
Ўйинда дастлаб Арал жамоасидан Руслан Ануаров ҳисобни очган бўлса, бундан сўнг жамоа кетма-кет устунликни мустаҳкамлаб, ҳисобни 5:0 кўринишига етказди.
Ўйиннинг 56-дақиқасида Яйпан жамоасидан Акборхон Иброҳимхонов Арал дарвозасига жамоасининг дастлабки голини киритди, ҳисоб 5:1.
Шу тариқа ўйин 5:1 ҳисоби билан якунланди ва Арал жамоаси Про лигадаги ўрнини мустаҳкамлаб, рақиблар дарвозасига киритилган голлар ҳисобига биринчи ўринга кўтарилди.