Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 октябрдаги 673-сонли қарорига мувофиқ, аҳоли турар жойларининг энергия самарадорлигини ошириш бўйича янги тизим жорий этилди

🔹Энди уйингиз энергия аудитидан ўтказилади. Мутахассислар уйингизда энергия қаерда ортиқча сарф бўлаётганини аниқлаб беради.
❗️Энг муҳими - ушбу текширув харажатлари 100 фоиз давлат томонидан қоплаб берилади.
🔹Бундан кейин, уйингизда энергияни тежаш учун давлат молиявий ёрдам кўрсатади.
🔹Агар сиз қуёш панеллари ёки бошқа ускуналарни ўрнатсангиз, харажатнинг 20 фоизигача қисмига субсидия ажратилади.
➡️Масалан, агар 10 миллион сўмлик ускуна ўрнатсангиз - тахминан 2 миллион сўмгача давлат қоплаб беради.
🔹Иссиқлик насослари учун эса 40 фоизгача субсидия берилади.
🔹Яъни 10 миллион сўмлик ускуна учун 4 миллион сўмгача ёрдам олиш мумкин.
❗️Амалда ушбу субсидия миқдори белгиланган норма ва лимитлар доирасида қўлланилади.
📌Бундан ташқари, уйларни энергия тежамкор қилиш учун "яшил таъмир" кредитлари орқали молиявий ресурслар берилади. Бу кредитлар уйларда иссиқликни сақлаш, энергия сарфини камайтириш ва замонавий тежамкор ускуналар ўрнатишга йўналтирилган.
🔹Агар кредит фоиз ставкаси 19 фоиздан юқори бўлса, давлат фоизнинг ушбу чегарадан ошган қисмини қоплаб беради. Лекин қоплаб бериш миқдори 4 фоиздан ошмаслиги белгиланган. Бу орқали кредит юки анча енгиллаштирилади ва аҳоли учун тўлов шароити қулайлашади.
🖌Барча жараёнлар - ариза бериш, субсидия олиш ва кредит расмийлаштириш - ягона рақамли платформа орқали амалга оширилади. Тизим электр, газ ва кадастр маълумотлари билан боғланган бўлиб, барча жараёнлар автоматик ва шаффоф тарзда текширилади.