Бугун Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси Төлепберген Қайыпбергеновнинг туғилган куни

У 1929 йил 7 май санасида Кегейли туманининг Шўртанбой қишлоғида (ҳозирги Нукус тумани ҳудудида) дунёга келган.
Унинг биринчи повести "Секретарь" деган ном билан босилиб чиқади. Энг дастлабки ҳикоя ва очерклари " Блокнот сөйлейди" деган тўпламида босилиб чиқди. Ҳозиргача "Муғәллимге рахмет", "Суўық тамшы", "Уйқысыз түнлер" повестлери, "Қарақалпақ қызы", "Қарақалпақ дәстаны", "Көздиң қарашығы", "Қарақалпақнама" асарлари, шунингдек мустақиллик даврига оид "О дүньяға атама хатлар", "Қәлбимниң қомусы", "Туркийнама" ва яна бошқа асарлари ҳозирги қорақалпоқ прозасининг бундан кейинги ривожланишида катта аҳамиятга эга бўлиб ҳисобланади.
1974 йили Т.Қайыпбергеновга "Қорақалпоқ халқ ёзувчиси" унвони берилди. Бундан ташқари "Қашқарий" номидаги халқаро мукофотнинг лауреати, "Ҳурмат белгиси" ордени, қатор медаллар билан тақдирланди.
2003 йилда мустақиллигимизнинг 12 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси Төлепберген Қайыпбергеновга, "Ўзбекистон Қаҳрамони" унвони берилди.
Төлепберген Қайыпбергенов қалбларимизда мангу яшайди.