Қорақалпоғистон делегацияси амалий ташриф билан Афғонистон Ислом Амирлигига борди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев бошчилигидаги мутасадди раҳбарлар ва юртимиз тадбиркорларидан иборат Қорақалпоғистон делегацияси Президентимиз топшириғи асосида амалий ташриф билан Афғонистон Ислом Амирлигига борди.
Ташриф доирасида Ўзбекистон-Афғонистон ўртасидаги алоқа мустаҳкамланиб бораётгани, шунингдек, иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, инвестиция лойиҳалари устида ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Қорақалпоғистон маҳсулотларини Афғонистонда сотишни йўлга қўйиш ва бу минтақамиз учун янги бозор эканлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Бундан сўнг икки томон ишбилармон доиралари ўртасида бизнес-форум ўтказилиб, унда қатор муҳим йўналишлар бўйича амалий ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириш, яқин шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.
Бундан ташқари, Қорақалпоғистон ва Афғонистон минтақалари ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш, мавжуд салоҳиятдан самарали фойдаланиш кераклиги алоҳида таъкидланди.
Учрашувлар давомида турли йўналишларни қамраб олган умумий қиймати 340 миллион доллардан ортиқ 31 та келишувга, шу жумладан 27 та экспорт, 4 та инвестиция битимига эришилди.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, учрашувларда яқин шериклик муносабатларининг мустаҳкамланиши ҳар икки томон учун ҳам муҳим, шу билан бирга, манфаатли бўлиши алоҳида таъкидланди.
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)

