Қаллибек Камаловнинг бир асрлик юбилейига бағишланди

Бугун Нукус шаҳридаги «Оққуш» мажмуасида «9 май - Хотира ва қадрлаш куни» муносабати билан Қаллибек Камаловнинг бир асрлик юбилейига бағишланган «Уч авлод учрашуви» ва илмий-амалий конференциясининг очилиш маросими ўтказилди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Т.Худайбергенов, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев, кенг жамоатчилик вакиллари, нуронийлар, жамоат арбоблари ва ёшлар иштирок этди.
Тадбирда таъкидланганидек, халқимиз учун бугунгидек турмуш шароитини таъминлаш борасида кўплаб инсонлар фидокорона хизмат қилиб, ўз ҳаётини бағишлаган. Шундай инсонлардан бири сифатида Қаллибек Камаловнинг фидокорона хизматларини кўп миллатли халқимиз чуқур англайди ва юксак қадрлайди. У чуқур билими, моҳир ташкилотчилик қобилияти билан юртимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган фидойи инсонлардан бири бўлди.
Президентимиз ташаббуси билан эл ардоқлаган нурониймизнинг 100 йиллигини кенг нишонлаш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг махсус қарори қабул қилиниб, бу бўйича махсус дастур ишлаб чиқилди.
Бугунги ўтказилган тадбир ҳам ана шу йўналишдаги амалий ишлардан биридир.
Тадбир давомида Қ.Камаловнинг юртимиз тараққиётига қўшган ҳиссаси, фидокорона хизматлари кенг эътироф этилди. Сўзга чиққанлар унинг ҳаёти ва меҳнат йўли ҳақида маъруза қилди.
Бундан сўнг марҳумнинг хотирасига дастурхон ёзилди.

.jpg)
.jpg)
.jpg)

