ЭЪЛОН

Олий таълим муассасаларини мувафаққиятли тамомлаган билимли ва лидер ёшларни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгашига очиқ танлов асосида ишга қабул қилишнинг биринчи босқичи якунланди.
Биринчи босқичнинг натижаларини Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг www.tanlawjk.uz веб-сайти орқали билишингиз мумкин.
Иккинчи босқич, жорий йилнинг 14-30 май кунлари оралиғида тест синовлари асосида ўтказилади.
Биринчи босқичдан ўтган номзодлар қуйидаги иловада кўрсатилган муддатларда Бошқарув самарадорлиги агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси филиалида тест синовларида иштирок этиши мумкин.
(Манзил: Нукус шаҳри, Ғарезсизлик кўчаси 53 уй, мўлжал: Асака банк)
Тест синовлари эрталаб соат 09-00 дан 18-00 оралиғида ўтказилади, иштирокчилардан шахсни тасдиқлвчи ҳужжат (паспорт) талаб этилади.
Маълумот учун телефон 61-222-74-77
Рўйхат бўйича қўшимча