“Қорақалпоқ жўхори гуртиги” таоми географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди

Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудига хос бўлган “Қорақалпоқ жўхори гуртиги” таоми географик кўрсаткич сифатида Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди.
Жўхори қорақалпоқлар ҳаётида муҳим хўжалик ва маданий аҳамиятга эга бўлган анъанавий экинлардан биридир. “Қорақалпоқ жўхори гуртиги”ни тайёрлашда қуйидаги асосий масаллиқлардан фойдаланилади: гўшт (мол ёки товуқ гўшти бўлиши мумкин), сабзи, картошка, пиёз, жўхори уни.
📌Географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтказилиши “Қорақалпоқ жўхори гуртиги” таомининг номи ва анъанавий тайёрлаш технологиясини ҳуқуқий ҳимоя қилади, сифат стандартларини мустаҳкамлайди ҳамда Қорақалпоғистоннинг ҳудудий гастрономик брендини тарғиб этиш имконини кенгайтиради.
❗️ Маълумот учун: Географик кўрсаткич — маҳсулотнинг муайян ҳудудга мансублигини ва унинг ўзига хос хусусиятлари айнан шу ҳудуд билан боғлиқлигини тасдиқловчи интеллектуал мулк обектидир.