Хўжайли туманида ёшлар билан учрашув ўтказилди

"Пайшанба - Ёшлар куни" муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари Р.Нуразизов Хўжайли туманида ёшлар билан учрашди.
Дастлаб Ҳурматли Президентимизнинг "Қорақалпоғистон Республикасида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳисобидан Ёшлар ижтимоий-иқтисодий марказини қуриш чора-тадбирлари тўғрисида"ги
332-сонли қарори асосида Хўжайли туманида ташкил этилаётган Ёшлар ижтимоий-иқтисодий марказида бўлиб, ёшларимиз учун яратилаётган имкониятлар билан яқиндан танишиб чиқди.
Бундан сўнг, "Ёшлар маркази"да амалга оширилаётган ишлар, ёшларимизнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш бўйича очилган тўгараклар кўздан кечирилиб, ёшлар билан яқиндан мулоқот қилинди.
Шу билан бир қаторда, Жўқорғи Кенгес Раисининг ўринбосари бокс мактаби, ахборот-кутубхона маркази, "Кингсман" хусусий мактаб, мебель ишлаб чиқариш "Рахат мебель" корхонаси, "Др. Рустем" хусусий клиника ва қорамол эмбрионларини "In vitro" усулида тайёрлаш лабораториясида борди ва барча шарт-шароитлар билан танишиб чиқди.

.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)