Нукус шаҳрида “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” ҳамда “Президент Олимпиадаси” спорт мусобақаларининг 2-босқичи — “Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Олимпиадаси”га тантанали тарзда старт берилди
140

Мусобақанинг очилиш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси М.Атамуратов, Спорт вазири Е.Қутыбаев ва Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Қорақалпоғистон бўлими ижрочи директори Ш.Айтбаевлар иштирок этди.
Беллашувлар спортнинг дзюдо туридан бошланиб туман ва шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган спортчилар ўз-аро куч синашади.
“Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Олимпиадаси”нинг кейинги босқичларида спортнинг бошқа йўналишлари бўйича ҳам мусобақалар давом эттирилиши белгиланиб, ғолиб ва совриндорлар эса мусобақанинг навбатдаги Республика босқичига йўлланмани қўлга киритади.


