APIO: Терма жамоа аъзолари 4 та медални қўлга киритди!

Осиё-Тинч океани минтақаси информатика олимпиадаси (АПИО 2025) нинг якуний натижалари эълон қилинди.
40 дан зиёд давлатдан 900 га яқин ўқувчи-ёшлар иштирок этган олимпиадада Ўзбекистонлик 4 нафар ёш дастурчи юқори натижаларни қайд этди:
🥈Райхона Санакулова — Навоий шаҳридаги Президент мактаби ўқувчиси — кумуш медал;
🥉 Жаҳонали Хайдаралиев — Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаби ўқувчиси — бронза медал;
🥉 Тимур Қадирбергенов — Нукус шаҳридаги Президент мактаби ўқувчиси — бронза медал;
🥉 Улуғбек Рахматуллаев — Наманган шаҳридаги Президент мактаби ўқувчиси — бронза медал;
Мусобақа жорий йилда онлайн тарзда ўтказилди. Иштирокчилар 5 соат давомида C++ тилида мураккаб алгоритмик масалаларни ечиш орқали беллашдилар.
Халқаро даражада ўтказилаётган ушбу олимпиадада информатика фанидан Терма жамоамиз аъзоси Райхона Санакулова илк кумуш медалини қўлга киритди.