“Юрт қайғусида 365 кун”

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2025 йил давомидаги серқирра фаолияти, давлат бошқаруви, халқаро дипломатия, иқтисодий ислоҳотлар, экологик барқарорлик, ижтимоий ҳимоя, илм-фан, таълим ва маданият соҳаларида амалга оширган ишларини ҳужжатли манбалар, таҳлилий шарҳлар ва фотолавҳалар асосида жамлаган кенг қамровли тўплам — “Юрт қайғусида 365 кун” китоби нашр қилинди.
Нашр йил давомида юз берган сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий жараёнларни муайян хронологик кетма-кетлик асосида ёритади. Китоб ойлар кесимида тартибланган бўлиб, ҳар бир ой аввалида Президент фаолиятининг асосий йўналишлари қисқача жамланган. Шундан сўнг муҳим воқеалар, ташрифлар, учрашувлар, видеоселектор йиғилишлари, халқаро музокаралар, имзоланган ҳужжатлар, ташаббус ва лойиҳалар алоҳида бўлимлар кесимида батафсил шарҳланган.
.jpg)