Тўрткўл тумани 18-сонли мактаб жамоаси “Ёш гвардиячилар” ҳарбий-спорт мусобақасининг республика босқичи ғолиби бўлди

Миллий гвардия Тошкент “Темурбеклар мактаби”да умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ўтказилаётган “Ёш гвардиячилар” ҳарбий-спорт мусобақасининг республика босқичи бўлиб ўтди.
Мазкур мусобақада республиканинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 14 та жамоа иштирок этди. Жамоалар умумтаълим мактабларининг 9–11-синф ўқувчилари орасидан жисмонан чиниққан, интеллектуал салоҳияти юқори ҳамда интизомли ёшлар таркибидан шакллантирилди.
Мусобақа давомида иштирокчилар 10 та шарт бўйича ўзаро беллашиб, ҳарбий-спорт синовлари орқали ўқувчилар ўзларининг жисмоний тайёргарлиги, чаққонлиги, тезкор фикрлаши ва жамоавий ҳамжиҳатлигини намоён этди. Беллашувлар саф тайёргарлиги, эстафета, ҳарбий кўникмалар, спорт машқлари ҳамда интеллектуал баҳсларни ўз ичига олди.
Унда Қорақалпоғистон Республикасидан иштирок этган Тўрткўл тумани 18-сонли мактаб жамоаси тенгдошлари орасида алоҳида тайёргарлиги билан ажралиб турди ва якунда фахрли 1-ўринни эгаллади.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, мазкур тадбир ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда ҳарбий соҳага бўлган қизиқишни ошириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга хизмат қилмоқда.
.jpg)
.jpg)
.jpg)

.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
