Хитой компаниялари билан самарали ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев раҳбарлигидаги делегациямиз Хитойга ташриф доирасида ушбу давлат чорвачилик ассоциацияси раиси Ша Ху Шенг билан бирга Хитой халқаро чорвачилик кўргазмасида иштирок этаётган йирик чорвачилик ва паррандачилик корхоналари ҳамда уларнинг маҳсулотлари билан яқиндан танишди.
Кўргазма доирасида паррандачилик ва қорамолчиликка ихтисослашган, шунингдек, чорва учун махсус конструкциялар ишлаб чиқариш компаниялари раҳбарлари билан музокаралар ўтказилди.
Бундан ташқари, “Huayu Agricultural Science and Technology Co., Ltd” раҳбарияти Қорақалпоғистон Республикасида фаолият бошлаш имкониятларини ўрганиш мақсадида жорий йил июнь ойида Нукус шаҳрига ташриф буюришини билдирди. Шунингдек, “Chian Ningbo Guangyuan Investment Co., Ltd” компанияси раҳбари Ву Бингхин билан Хўжайли туманида ташкил этилаётган “Ёшлар ижтимоий-иқтисодий маркази” доирасида лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунлари бўйича умумий қиймати 400 млн АҚШ долларига тенг шартномалар имзоланди.
Шунингдек, “Shanghai Linkwise Data Intelligence Co., Ltd.” компанияси раҳбари Томас Ванг билан қиймати 3,5 млрд АҚШ долларига тенг интеллектуал ҳисоблаш марказини қуриш лойиҳаси бўйича учрашув ўтказилиб, унда лойиҳанинг биринчи қисмини жорий йил 1 августга қадар якунлаш бўйича келишувга эришилди.
Бундан кейин делегациямиз “Бир камар, бир йўл” Хитой – Ўзбекистон чорвачилик ҳамкорлиги ва алмашинуви бўйича конференциясида иштирок этилди. Конференцияда чорвачилик, наслчилик, озуқа базаси, гўшт импорти масалалари бўйича муҳокамалар ўтказилди.
Форум доирасида шаҳар қурилиши ва савдо-иқтисодий масалалар бўйича амалга оширилиши зарур лойиҳалар танланиб, жами қиймати 413 млн АҚШ долларига тенг шартномалар имзоланди.
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
