Жўқорғи Кенгес Раисининг ўринбосари Чимбой тумани ёшлари билан учрашди

Ҳурматли Президентимиз томонидан ёшлар билан ўтказилган очиқ мулоқот давомида ҳафтанинг ҳар пайшанба куни "Ёшлар куни" сифатида белгиланган эди.
Ушбу ташаббус ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммо ва таклифларини тинглаш, шунингдек, жамият ҳаётидаги фаоллигини янада оширишга қаратилган муҳим қадам бўлди.
Шу йўналишдаги амалий ишлар қаторида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари Р.Нуразизов Чимбой туманида бўлиб, ер майдонини даромад манбаига айлантираётган ва ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиб, қўшимча иш ўринларини яратаётган ёшлар билан учрашди.
Унда ёшларнинг ҳунармандчилик, тадбиркорлик, деҳқончилик, ишлаб чиқариш ва чорвачилик йўналишларидаги ишлари кўздан кечирилиб, келгуси режалари ва муаммолари тингланди.
Мулоқот давомида ёшлар томонидан кўтарилган ҳар қандай таклиф ва ташаббуслар қўллаб-қувватланиши, уларни тадбиркорликка кенг жалб этиш, янги иш ўринлари яратиш ва ёшлар бандлигини таъминлаш борасида амалий чора-тадбирлар бундан кейин ҳам давом эттирилиши таъкидланди.
.jpg)

.jpg)

.jpg)
