Green & Digital Solutions for Central Asia хакатонида "Enki Vision" жамоаси ғолиб бўлди

Green & Digital Solutions for Central Asia хакатонининг Ўзбекистон босқичи якунларига кўра, "Enki Vision" жамоаси 1-ўринни қўлга киритди.
Иштирокчилар барқарор ривожланиш учун яшил ва рақамли ечимлар яратиш йўлидаги инновацион лойиҳаси билан фаол иштирок этиб, ҳакамлар ҳайъати томонидан юқори баҳоланди.
Ушбу хакатон Марказий Осиё мамлакатларида "яшил" технологиялар ва рақамли ечимларни ривожлантириш, иқлим ўзгариши ва экологик муаммоларга инновацион ёндашувларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этиб келинмоқда.
Танлов давомида иштирокчилар турли соҳалар учун амалий аҳамиятга эга бўлган стартап ва технологик ечимларини тақдим этди. "Enki Vision" жамоаси томонидан тақдим этилган лойиҳа ўзининг инновацион ёндашуви ва амалий аҳамияти билан ажралиб турди.
Ҳакамлар томонидан лойиҳанинг нафақат технологик жиҳатлари, балки унинг экологик барқарорликка қўшадиган ҳиссаси ҳам алоҳида таъкидланди.
Қўлга киритилган ушбу ғалаба жамоага халқаро финал босқичида иштирок этиш имконини берди.
Энди "Enki Vision" жамоаси Қирғизистонда бўлиб ўтадиган финал босқичида Ўзбекистон Республикаси номидан иштирок этади ва мамлакат шарафини ҳимоя қилади.