Қорақалпоғистон делегациясининг Хитой давлатига ташрифи давом этмоқда

Хитой давлатида амалий ташриф билан бўлиб турган Жўқорғи Кенгес Раиси Аманбай Орынбаев раҳбарлигидаги Қорақалпоғистон делегацияси Сиан Рақамли технологиялар ассоссацияси раҳбари АИ Ю ҳамда рақамли технологиялар соҳасида фаолият юритувчи компаниялар раҳбарлари билан учрашув ўтказди.
Унда замонавий рақамли технологиялари, дата марказлари ва рақамли инфратузилма соҳасида ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди.
Бундан ташқари, қишлоқ хўжалиги, биотехнология ва аграр инновациялар соҳасида фаолият юритувчи компания раҳбарлари билан учрашувлар ташкил этилиб, тупроқ намлигини сақловчи биоматериаллар, чўлланишга қарши курашиш технологиялари, доривор ўсимликлардан экстракт олиш, сут йўналишидаги қорамолчилик, космос технологиялари асосида аграр селекция соҳаларида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Шу куннинг ўзида маиший техника, қурилиш ойналари ва шиша маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасида фаолият юритувчи “Shaanxi Tianrun Technology Co., Ltd.” бош директори Жанг Эрян ҳамда “Taiwan Glass Group” компаняси раҳбарияти билан учрашувлар ўтказилиб, Қорақалпоғистонда маиший техника, шиша ва қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалалари юзасидан мулоқот бўлиб ўтди.
Унда шунингдек, Жўқорғи Кенгес Раиси ҳудудда мазкур соҳалар учун зарур хомашё базаси ва қулай инвестиция муҳити мавжудлигини таъкидлаб, Хитой компанияларини Нукус шаҳрида ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этишга чақирди.
Учрашувлар якунлари бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича қатор келишувларга эришилди.
.jpg)
.jpg)
.jpg)
