И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи «Энг яхши халқаро кўргазма» номинациясига мунососиб деб топилди
166

18 май — Халқаро музейлар куни муносабати билан Хоразм вилояти, Хива шаҳрида “Замонавий музейлар ва рақамли фондлар: инновацион бошқарув стратегиялари” мавзусида республика семинар-тренинги бўлиб ўтмоқда.
Тадбирда республиканинг турли ҳудудларида фаолият юритаётган давлат музейлари ва музей-қўриқхоналарнинг 80 нафардан ортиқ раҳбар ва мутахассислари, илмий ходимлар, фонд сақловчилари ҳамда соҳа экспертлари қатнашмоқда.
Мазкур семинар доирасида И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи «Энг яхши халқаро кўргазма» номинациясига мунососиб деб топилди ва пул мукофоти билан тақдирланди.