Каратэ WKF бўйича Ўзбекистон кубогининг очилиш маросими ўтказилди
157

Нукус шаҳридаги 1-сонли спорт мактабида спортнинг Каратэ WKF туридан ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон кубоги бўлиб ўтмоқда.
Бугун мусобақанинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмита раиси М.Атамуратов сўзга чиқиб, иштирокчиларга омад тилади ва яхши натижаларни қўлга киритишига тилакдошлик билдирди.
Тадбирда Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари Б.Өтемуратов, Спорт вазири Е.Қутыбоев, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Қорақалпоғистон бўлими ижрочи директори Ш.Айтбаевлар иштирок этди.
Маълумот учун мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан жами 200 га яқин спортчилар ғолиблик учун курашади.


.jpg)

.jpg)



