Кураш бўйича Осиё кубоги бўлиб ўтди

Нукус шаҳридаги Марказий Амфитеатрда спортнинг Кураш туридан (катталар) эркаклар ва аёллар ўртасида Осиё кубоги бўлиб ўтди.
Мусобақанинг очилишига бағишланган тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси Ф.Эрманов, Жўқорғи Кенгес қўмита раиси М.Атамуратов, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири ўринбосари Ш.Махмудовлар иштирок этди.
Маълумот учун мусобақада Ўзбекистон, Сингапур, Саудия Арабистони, Туркманистон, Ҳиндистон, Қирғизистон, Хитой Тайбейи ва Тожикистон давлатларидан 100 га яқин спортчилар 9 вазн тоифасида ғолиблик учун курашди.
Таъкидланганидек, сўнгги йилларда юртимизда ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга, ёшларни спортга кенг жалб этишга, Олимпия спорт турлари билан бир қаторда миллий спорт турларини ҳам ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Албатта, бундай мусобақаларнинг ўтказилиши мамлакатимизда кураш спорт турини янада оммалаштириш ва уни халқаро миқёсда янада кенг тарғиб этишда муҳим ўрин тутади.
Ўтказилган тадбир давомида ўз вазн тоифаси бўйича ғолиблар қаторидан жой олган бир қатор ёшларга медаль ва қимматбаҳо совғалар топширилди.
.jpg)
.jpg)
.jpg)

.jpg)
.jpg)


