Жўқорғи Кенгес Раиси мактаб битирувчиларини табриклади

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев Нукус шаҳридаги 24-сонли умумтаълим мактабида ўтказилган сўнгги қўнғироқ тадбирида иштирок этди.
Тадбирда Жўқорғи Кенгес Раиси Президентимизнинг мактабларни битирувчи ўғил-қизларга йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.
Шунингдек, ёшларга оталарча ғамхўрлик кўрсатиб келаётган ҳурматли Президентимизга, ўқувчиларни вояга етказиб, тарбиялаган ота-оналарига, уларга билим берган ўқитувчиларга миннатдорлик билдирди.
Таъкидлаш жоизки, жорий йилда ҳам бутун юртимиз бўйлаб "Сўнгги қўнғироқ" тадбирлари кўтаринки руҳда ўтказилмоқда. Шундай қувончли кунда республикамиздаги 721 та мактабда "Сўнгги қўнғироқ" янграб, улардаги 26 мингдан зиёд ўқувчи-ёшларимиз қадрдон мактаблари билан хайрлашмоқда.
Албатта, бу битирувчи ёшлар орасидан юртимиз шуҳратини дунёга танитадиган, она-Ватанимизга садоқат билан хизмат қилиб, юртимиз ривожига муносиб ҳисса қўшадиган ёшлар етишиб чиқади.
Бугунги тадбир давомида сўнгги қўнғироқ чалинди.



.jpg)

.jpg)