Давлат мукофотлари тантанали равишда топширилди

Яқинда ҳурматли Президентимизнинг «Маданият, санъат ва адабиёт соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги фармони қабул қилиниб, шу асосда Қорақалпоғистон Республикасидан бир гуруҳ соҳа вакиллари мукофотланди.
Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев фармон асосида тақдирланган соҳа ходимларини табриклади ва давлат мукофотларини ўз эгаларига топширди.
Қайд этилганидек, сўнгги йилларда барча соҳалар қатори маданият, санъат ва адабиёт соҳаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бу борада, махсус қарор ва фармонлар қабул қилиниб, шу асосда маданий ҳаётимизда муҳим ўрин тутадиган янгиланишлар рўй бермоқда.
Тадбир давомида ана шундай эзгу ишлар таъкидлаб ўтилди ва кенг имкониятлар яратиб бергани учун соҳа вакиллари ҳамда бутун халқимиз номидан ҳурматли Президентимизга чексиз миннатдорчилик билдирилди.







