«Ёшлар овози» фестивалининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Ҳурматли Президентимиз томонидан юртимизнинг қиз-йигитларини Қорақалпоғистоннинг турмуши билан яқиндан таништириш ҳамда ижодкор ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва жамоатчиликка кенг таништириш мақсадида «Бўзатов фест» ёшлар фестивали ташкил этилган эди.
Қисқа вақт ичида «Бўзатов фест» Ёшлар овози Республика ёшлар фестивали бутун Ўзбекистон бўйича ёш истеъдодларни юзага чиқаришда муҳим бўлган тадбирлардан бирига айланиб улгурди.
Кеча Бўзатов туманида фестивалнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев сўзга чиқиб, юртимизнинг минг-минглаб ёшларини ўзида жамлаган фестивалнинг очилиши билан йиғилганларни табриклади ва барча иштирокчиларга омад ёр бўлишини тилади.
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, Бўзатов бугунги кунда янги истеъдодларни юзага чиқарадиган ва ёшларни бирлаштирадиган дўстлик масканига айланиб бормоқда.
Бу йилги танловда ҳам мамлакатимиз бўйича жами 370 мингга яқин ёшлар иштирок этган бўлса, шундан 160 нафардан зиёд ёшлар Бўзатов туманида бўлиб ўтадиган финал босқичига етиб келди. Ҳеч шубҳасиз, бошланаётган фестиваль истеъдодларни рўёбга чиқаришда, дўстлик, аҳиллик ва оғизбирчиликни янада мустаҳкамлашда муҳим майдон бўлади.
Бугунги очилиш маросимида юртимизнинг барча ҳудудидан иштирокчилар - ўз ҳудудларида тенгсиз деб топилган ёш истеъдод эгалари ва меҳмонлар қатнашди.
Очилиш маросими концерт дастури билан давом этди.
.jpg)

.jpg)

.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
