Жўқорғи Кенгес Раиси «Имкон» ташкилотидаги болаларни байрам муносабати билан табриклади

«1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни» байрами республикамиз бўйлаб жойларда кенг нишонланмоқда.
Бугун Нукус шаҳридаги «Имкон» реабилитация марказига эга давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотида сана муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев иштирок этиб, бу ерда тарбияланаётган болаларни байрам муносабати билан табриклади.
Айтиб ўтиш жоизки, бугунги кунда юртимизда ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида ёшларнинг, болаларнинг таълим олиши, саломатлигининг мустаҳкам бўлиши, баркамол инсон бўлиб вояга етиши учун кўплаб эзгу ишлар амалга оширилмоқда.
Оролбўйи болалари саломатлигини тиклаш мақсадида ташкил этилган «Имкон» марказида болаларнинг ўқиб, билим олиши ва уларга сифатли тиббий хизмат кўрсатилиши йўлга қўйилгани ҳам ана шу йўналишдаги амалий ишлардан саналади. Ушбу муассасада бугунги кунда тиббий ёрдамга муҳтож болаларни реабилитация қилиш йўлида тажрибали мутахассислар ва педагог устозлар туну кун фидокорона меҳнат қилмоқда.
«Имкон» ташкилотида ўтказилган тадбирда Жўқорғи Кенгес Раиси томонидан болаларга байрам муносабати билан совғалар топширилди.
Байрам тадбири болалар ижросидаги концерт дастури билан давом этди.
.jpg)


.jpg)