Жўқорғи Кенгес Раисининг ўринбосари Болалар миллий тиббиёт маркази Оролбўйи клиникасидаги болаларни байрам муносабати билан табриклади

"1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" байрами республикамиз бўйлаб жойларда кенг нишонланмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари Р.Нуразизов Болалар миллий тиббиёт маркази Оролбўйи клиникасидаги болаларни байрам муносабати билан табриклади.
Таъкидланганидек, келажагимиз эгалари бўлган болаларни ҳар томонлама етук, илғор фикрли, она Ватанимизга садоқат билан хизмат қиладиган баркамол авлод этиб вояга етказиш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Айниқса, саломатлигини тиклаётган ўғил-қизларни руҳан қўллаб-қувватлаш, уларнинг қалбида ҳаётга, келажакка бўлган ишончни янада мустаҳкамлаш муҳим аҳамиятга эга.
Тадбир доирасида клиникада даволанаётган ҳар бир болага эътибор кўрсатилиб, Жўқорғи Кенгес Раисининг ўринбосари томонидан байрам совғалари топширилди.
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)

