Диққат эълон!

Халқимиз, жумладан, ёшларимиз ўртасида кибержиноятларга қарши курашиш чораларини кенг тарғиб қилиш, кибержиноятларнинг олдини олиш, бундай турдаги жиноятлардан сақланиш, шунингдек, гиёҳвандликнинг оғир оқибатлари натижасида юзага келиши мумкин бўлган ҳолатларнинг олдини олиш борасида тарғибот ишларини кенг ёйиш мақсадида: «Гиёҳвандликка қарши курашиш мавзусидаги энг қисқа, мазмунли ва таъсирчан видеороликлар» танлови, шунингдек «Кибержиноятга қарши курашиш бўйича энг қисқа, мазмунли ва таъсирчан видеороликлар» танловлари ўтказилади.
Танлов асосида иштирокчилар қисқа ва таъсирчан видео орқали ушбу жиноятларнинг оқибатлари ва унинг халқимизга салбий таъсирини етказиши керак.
Иштирокчилар 14-30 ёшдан ошмаслиги керак. Ҳар бир танлов бўйича ғолиблар учун ажратилган совғалар:
1-ўрин учун 20 миллион;
2-ўрин учун 15 миллион;
3-ўрин учун 10 миллион;
❗️Танлов бўйича тайёрланган видеоматериалларингизни 10-25 июнь кунлари оралиғида @kreativ_mobilograf_bot манзилига йўллайсиз. Келиб тушган видеороликлар махсус комиссия аъзолари томонидан 10 кун ичида кўриб чиқилади ва танлов ғолиби аниқланади.