Ғолиблар муносиб кутиб олинди

Яқинда Самарқанд вилоятида касб-ҳунар мактаблари ва умумтаълим мактаблари ўртасида "Ёш қутқарувчи - 2026" мусобақасининг Ўзбекистон Республикаси босқичи бўлиб ўтган эди.
Унда Қорақалпоғистон Республикасидан иштирок этган Нукус шаҳри 1-сонли техникумининг "Жайҳун" жамоаси тенгдошлари орасида алоҳида тайёргарлиги билан ажралиб турди ва фахрли 1-ўринни эгаллади. Шунингдек, Нукус шаҳри 31-сонли умумтаълим мактаби жамоаси ҳам тенгсиз деб топилди.
Бугун Нукус темир йўл вокзалида чемпионларимизни кутиб олишга бағишланган тадбир ўтказилди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари Р.Нуразизов иштирок этиб, ғолиб жамоалар аъзоларини эришган юқори натижаси билан табриклади.
Таъкидлаш жоизки, ушбу мусобақада республикамизнинг турли ҳудудларидан келган жамоалар ўзаро беллашиб, ўзларининг фавқулодда вазиятларда қандай тезкорлик билан ҳаракат қилишларини кўрсатди.
Чемпионларимиз эса ўз тенгдошлари орасида энг юқори натижа кўрсатиб, мусобақа учун мўлжалланган кубокни Нукус шаҳрига олиб келди.
.jpg)

.jpg)
