ПФК «Арал» жамоаси Про Лига ўйинларида етакчилик ўрнини мустаҳкамлади
175

Футбол бўйича Ўзбекистон Про Лига ўйинларининг биринчи давра ўйинлари якунига саноқли турлар қолди.
Унда муваффақиятли иштирок этаётган «Арал» футбол жамоамиз ёзги таътил олдидан 10-тур якуни билан асосий рақиби бўлган «Шўртан» жамоасини 3 очко фарқ билан ортда қолдирди. Айни пайтда «Арал» ўз ҳисобига 26 очко жамғариб, биринчи ўринда бормоқда.
Таъкидлаш жоизки, 11-тур ўйинлари доирасида жамоамиз «Шўртан»га қарши майдонга тушади. Агар, «Арал» бу ўйинда ғалаба қозонса, асосий рақиби билан орадаги фарқни 6 очкога етказади ва Про Лигадаги етакчилик ўрнини янада мустаҳкамлайди.
