ЭЪЛОН

Сўнги уч йилда олий таълим муассасаларини муваффақиятли тамомлаган билимли ва лидер ёшларни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгашига очиқ танлов асосида ишга қабул қилишнинг иккинчи босқичи якунланди.
Иккинчи босқичнинг натижаларини Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг www.tanlawjk.uz веб-сайтида очилган шахсий кабинетларингизга кириб, билишингиз мумкин.
Учинчи босқич - танлов иштирокчиларининг фикрлаш ва таҳлил қилиш қобилиятини аниқлаш мақсадида иншо (эссе) ёзиш асосида ўтказилади.
Бунда танлов иштирокчиларига 5 та соҳавий йўналиш тақдим этилади ва бирини танлаб она тилида иншо (эссе) ёзади. Иншони қўшимча хорижий тилда ёзганларга устунлик берилади.
Иншо ёзиш учун 2 соат вақт берилади. Иншо ишини баҳолашда мавзуга оид долзарб муаммолар ҳамда уларнинг ечимлари тўғрисида таклифлар келтирилганлиги юқори баҳоланади. Шунингдек, мавзунинг мазмун-моҳияти тўлақонли очиб берилганлиги, мисоллардан кенг фойдаланганлиги, стилистик ва грамматик жиҳатдан тўғри ёзилганлиги, ўзига хос ижодкорлик хусусиятлари ифода этилганлигига қўшича баҳо қуйилади.
Учинчи босқич жорий йилнинг 20 июнь куни Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси биносида ўтказилади. (Манзил: Нукус шаҳри, Тахиатош гузари кўчаси 53/2-уй, Мўлжал: Жанубий автовокзал).
Номзодларни рўйхатга олиш эрталаб соат 09-00 да бошланиб соат 09-30 да якунланади. Иштирокчилардан шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт) талаб этилади.
Маълумот учун телефон 61-222-74-77