«Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари» спорт мусобақаларининг 2-босқич ғолиблари тақдирланди

Нукус шаҳридаги Ёшлар майдонида «Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари» спорт мусобақаларининг 2-босқичи – «Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Олимпиядаси ва Паралимпиадаси»нинг тақдирлаш маросими ўтказилди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев сўзга чиқиб, ғолибликни қўлга киритиб, Ўзбекистон Республикаси босқичига йўлланма олган барча ёшларни табриклади.
Таъкидланганидек, сўнгги йилларда барча соҳалар қатори жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга, ёшларни спортга кенг жалб этишга, Олимпия ва миллий спорт турларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ҳурматли Президентимиз ташаббуси билан ўтказилаётган «Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари» ана шу йўналишдаги эзгу ишлардан саналади.
Жорий йилги мусобақаларнинг биринчи босқичида 13 спорт тури бўйича 23 мингга яқин ёшлар иштирок этган бўлса, иккинчи босқич якуни билан 3 мингга яқин иштирокчи орасидан 350 нафардан зиёд спортчи-ёшлар «Президент Олимпиадаси»га йўлланмани қўлга киритди.
Энг муҳими, «Президент олимпиадаси» ёшлар учун нафақат беллашувлар майдони, балки чинакам спорт ва дўстлик байрамига айланиб улгурди.
Ғолиблар муносиб рағбатлантирилиб, тадбир санъат ва маданият ходимлари ижросидаги концерт дастури билан давом этди.
.jpg)

.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
