“Янги Ўзбекистон аёллар олимпиадаси”нинг республика босқичида Қорақалпоғистон жамоаси 1-ўринни эгаллади

Тошкент шаҳридаги Олимпия шаҳарчасида “Спорт билан бахтли ҳаёт сари!” шиори остида “Янги Ўзбекистон аёллар олимпиадаси”нинг республика босқичи бўлиб ўтди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан келган иштирокчилар, вазирлик ва ташкилотларнинг фаол хотин-қизлари, спортчи аёллар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Олимпиада баҳслари якунига кўра Қорақалпоғистон Республикаси жамоаси жамоавий ҳисобда биринчи ўринни эгаллади.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, “Янги Ўзбекистон аёллар олимпиадаси” хотин-қизларнинг спортдаги фаоллигини ошириш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, ҳудудларда аёлларни оммавий спортга жалб этиш ва қўллаб-қувватлашга хизмат қиладиган кенг қамровли ташаббус ҳисобланади ва республика миқёсида ўзида минг-минглаб аёлларни жамлади.

.jpg)

.jpg)





