Диққат эълон!
51

Қорақалпоғистон Республикасида энергия тежамкор, сифатли ва арзон нархда электр иситиш қозонлари (котёллар) ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш мақсадида "Энергия тежамкор электр иситиш қозони" танлови ўтказилади.
Ушбу танлов 18 ёшдан юқори бўлган тадбиркорлар, стартаперлар, талаба ёшлар ва фуқаролар ўртасида ўтказилади.
Танловда иштирок этиш учун ўзингиз ҳақингиздаги ва тадбиркорлик корхонангиз ҳақидаги маълумотларингизни 17-30 июнь кунлари оралиғида махсус комиссиянинг @registraciya2026bot боти орқали жўнатсангиз бўлади.
Танлов якунида иштирокчилар томонидан ишлаб чиқилган ва энг яхши деб топилган электр иситиш қозонлари ғолиб деб топилиб, моддий рағбатлантирилади.
1-ўрин учун - 20 000 000;
2-ўрин учун - 10 000 000;
3-ўрин учун - 5 000 000.