Тўрткўлда “Эсар Жайҳун шамоллари” анъанавий қўшиқчилик танловига старт берилди

Миллий қўшиқчилик санъатини асраб-авайлаш, ёш иқтидорларни қўллаб-қувватлаш ҳамда бетакрор санъаткор Отажон Худойшукуров яратган мактабни ривожлантириш мақсадида Тўрткўл туманида “Эсар Жайҳун шамоллари” анъанавий қўшиқчилик танлови бошланди.
Тадбирнинг очилиш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси ўринбосари Р.Нуразизов ва таниқли маданият ходимлари сўзга чиқиб, устоз санъаткорлар анъанасини давом эттириш ва янги овозларни кашф этишнинг аҳамиятига тўхталдилар.
Очилиш қисми эл суйган хонандаларнинг куй ва қўшиқлари билан байрам дастурига айланиб кетди.
Танловда мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган 60 нафарга яқин ёш ва умидли ижрочилар Отажон Худойшукуров репертуаридаги ва миллий мумтоз қўшиқларни ижро этиб, ўз маҳоратларини намойиш этмоқдалар.
Танлов ғолиб ва совриндорлари бугун туманда янгидан қад ростлаган Отажон Худойшукуров номидаги амфитеатрнинг тантанали очилиш маросимида муносиб тақдирланадилар.
.jpg)

.jpg)


