Янги Амфитеатрнинг фойдаланишга топширилиши Тўрткўл тумани аҳолиси учун байрам тантанасига айланди

Тўрткўл туманида янги амфитеатрнинг фойдаланишга топширилиши ва миллий қўшиқчилик санъатимизда ўчмас из қолдирган бетакрор овоз эгаси Отажон Худайшукуров хотирасига бағишлаб ўтказилган "Эсар Жайҳун шамоллари" республика танлови ғолибларини тақдирлашга бағишланган тадбир ўтказилди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев сўзга чиқиб, йиғилганларни туман марказида янгидан қад ростлаган муҳташам иморатнинг фойдаланишга топширилиши муносабати билан туман аҳолисини табриклади ва танлов ғолибларини тақдирлади.
Таъкидлаш жоизки, ҳурматли Президентимизнинг Қорақалпоғистонга ташрифи давомида машҳур хушовоз хонандамиз Отажон Худойшукуров номига Тўрткўл туманида Амфитеатр қуриш бўйича билдирилган таклиф қўллаб-қувватланиб, аниқ вазифалар белгилаб берилган эди.
Шу асосда 13 миллиард сўм маблағ эвазига 2000 ўринли Амфитеатр қурилиб, фойдаланишга топширилди ва туман аҳолисининг кўп йиллик орзу-умидлари рўёбга чиқди.
Аҳамиятлиси, бундан буён тумандаги барча йирик маданий тадбирлар ва байрам тантаналари шу ерда ўтказилади.
Бугунги ўтказилган очилиш маросимида "Эсар Жайҳун шамоллари" танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилиши тадбирга янада кўтаринки руҳ бағишлади.
Очилиш маросими санъат ва маданият ходимлари ижросидаги концерт дастури билан давом этди.
.jpg)
.jpg)

.jpg)
.jpg)

.jpg)
.jpg)
