Нукус шаҳрида Ёшлар форумининг очилиш маросими ўтказилди

Бугун Нукус шаҳридаги «Оқ қуш» мажмуасида жойлашган, кўп миллатли халқимизнинг дўстлик рамзига айланган «Қора уй»да "Ҳудудий электр тармоқлари" жамияти ташаббуси билан "Бир Ватан, бир халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!" шиори остида ўтказилаётган ёшлар форумининг очилиш маросими ўтказилди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Т.Худайбергенов, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев, "Ҳудудий электр тармоқлари" жамияти раиси А.Аскаров, энергетика соҳаси тизимида фаолият юритаётган ёшлар иштирок этди.
Таъкидланганидек, сўнгги йилларда ёшларга бўлган эътибор давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланиб, бу борада кенг кўламли чора-тадбирлар давом эттирилмоқда.
Бугун бошланаётган форум ҳам ана шундай эзгу ишларнинг давоми бўлиб, ёшлар ўртасида дўстлик ва оғизбирчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашда, уларнинг ўзаро фикр алмашиши, тажриба орттириши ва қобилиятини юзага чиқаришида муҳим майдон бўлиб хизмат қилади.
Бундан сўнг махсус павильонда мамлакатимизнинг барча вилоятларидан ташриф буюрган соҳа вакилларининг ҳудудий хусусиятлари акс этган бадиий чиқишлари томоша қилинди.


.jpg)
.jpg)