Кимё саноатини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Бугун Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси биносида кимё саноати соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди.
Унда дастлаб, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев ҳурматли Президентимизнинг алоҳида эътибори билан Қорақалпоғистон учун махсус қабул қилинган қарор ва фармонлар асосида тадбиркорликни ривожлантириш, инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш борасида яратилган имкониятлар ҳақида кенг турда таъкидлаб ўтди.
Шу билан бирга, саноатимизни ривожлантиришга янада янгича суръат киритиш борасида тадбиркорларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.
Ҳар бир кўтарилган масала Жўқорғи Кенгес Раисининг шахсий назоратига олиниб, аниқ чораларни кўриш ва тадбиркорларнинг барча муаммоларига албатта, ижобий ечим топиш бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берилди.
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
